Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди

2022-02-10 | Иқтисодиёт

Учрашув чоғида инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Латвия корхоналарининг Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришга қизиқиши ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Масалан, сўнгги беш йил ичида мамлакатда Латвия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 баравар кўпайди. Латвия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишдаги инвестициявий фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ҳамкорлик қилишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Савдо ҳамкорлигини кенгайтиришнинг муҳим истиқболлари қайд этилди – Латвия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларининг қаторига киради. Сўнгги беш йил ичида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси деярли икки баравар кўпайди. Томонлар 2021 йил сентябрь ойида Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйининг очилишини олқишлади ва бу қадам икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг чуқурлашишига қўшимча туртки беришига умид билдиришди. Шу нуқтаи назардан, яқин келажакда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда инвестициявий ва савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Латвияда қўшма тармоқ кўргазмаси ва бизнес-форум ўтказишга келишиб олинди.

Алоҳида тартибда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар транспорт бўйича Ўзбекистон-Латвия Ишчи гуруҳининг 1-йиғилишини жорий йилнинг 7 февралида ўтказилишини олқишлади. Тадбир натижалари бўйича икки мамлакат Транспорт вазирликлари ўртасида ўзаро англашув Протоколи ҳамда Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт ва логистика соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" имзоланди. Шу нуқтаи назардан, Латвия портларининг логистика инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш ҳажмини кенгайтириш имкониятлари қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли йўналишларини белгилаб, иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия Ҳукуматлараро комиссияси доирасида мулоқотни ривожлантириш долзарблигини таъкидладилар ва жорий йилнинг иккинчи ярмида навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласини муҳокама этдилар.

Шунингдек, рақамли технологиялар, инновация ва стартаплар, ўрмончилик ва экотуризм каби томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться