Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш олим Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида малака оширмоқда

2022-02-10 | Жамият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Омонов Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан ўтказилган танловида ғолиб деб топилган эди ҳамда унга хорижда малака ошириш имконияти тақдим этилган.

У ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (OIC)да малака оширишни бошлади.

Куни кеча олим марказ директори Др.Фарҳан Аҳмад Низами билан учрашди. Учрашув давомида китоб ва адабиётлар алмашинувини йўлга қўйиш ва қўлёзмаларни тадқиқ қилиш каби икки томонлама илмий-амалий ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Доктор Низами марказда мавжуд қулайликлар, шунингдек, жорий этилган Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги халқаро стипендиялар совриндорлигига потенциал номзод бўлган хорижлик тадқиқотчиларга шароитлар яратилгани ҳақида маълумот берди ҳамда ўзбекистонлик ёш олим илмий фаолиятига муваффақият тилади.

Қайд этиш жоизки, Оксфорд ислом тадқиқот маркази фондида сақланаётган 40 мингдан зиёд адабиёт орасида ўзбек тилидаги китоблар ҳам мавжуд. Бу эса Оксфордга ташриф буюрувчиларга ўзбек тилидаги адабиётлар, қомус ва китоб-альбомлар билан ҳам танишиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться