Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дунё эътиборидаги даҳо шоир

2022-02-09 | Маданият

Пойтахтимиздаги «Адиблар хиёбони»да улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоат фонди раҳбари, навоийшунос олим Олимжон Давлатов, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ходими, навоийшунос олима Буробия Ражабова мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш жараёнида Навоий меросига улкан эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, мамлакат раҳбари ташаббуси Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоатчилик фонди ташкил этилди. Айни пайтда Навоий ижодини интернет тармоғида кенг тарғиб этиш, бу борада мобил илова яратилди. Фонд бир қатор хорижий илмий муассасалар билан узвий ҳамкорлик ўрнатди. Бу эса янги замон навоийшунослигини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Алишер Навоий ижоди инсоният закосининг тенгсиз намунасидир. Бу жиҳатлар унинг асарларида яққол кўзга ташланади. Башариятнинг долзарб масалаларига доир барча жиҳатлар унинг ижодида ўз аксини топганига дунё китобхонлари гувоҳ.

Тадбирда таъкидланганидек, Алишер Навоий халққа адолат ва инсоф, кўмак кўрсатиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ҳаётий шиорига айлантиргани, бу йўлда ўз умрини аямагани манбалардан яхши маълум.

Туркиялик олим, Воҳид Турк Навоий асари ўзининг инсонпарвар, элпарвар, халқчил ғоялари билан дунё китобхонлари эътиборида эканини, шу боис жаҳон олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини таъкидлади. Олим ва педагог Раҳимбой Жуманиёзов Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқиди.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридан келган навоийшунос олим Азизулло Орол гарчи Навоий 16-асрда яшаган бўлсада, ҳамон биз билан ёнма-ён эканини қайд этди. Навоийнинг тили ўзбекники, аммо унинг эзгу ғоялари бутун дунёга тааллуқлидир.  Ўзбекистонда Навоий чуқур ўрганилмоқда, мероси қадрланмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёш шоира Кумуш Абдусаломова Алишер Навоий даҳосига бағишланган ўзининг янги шеърини ўқиб берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Навоий ғазали билан куйланувчи қўшиқни ижро этди. Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шу куни Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига туташ ҳудуддаги улуғ мутафаккир бобомиз ҳайкали ҳамда пойтахтнинг Алишер Навоий номидаги «Шоирлар хиёбони»да мушоира ҳам бўлиб ўтди.

Манба: ЎзА

Поделиться