Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилади

2022-02-09 | Туризм

Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилади.

Халқимизнинг ўзига хос фолклор санъатини яна-да қўллаб-қувватлаш, шу жумладан халқ достонлари, ҳунармандчилиги, миллий либослари ва халқ ўйинлари, қадимий урф-одатларини сақлаб қолиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ҳукумат қарори эълон қилинди.
 
Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрел ойида Бойсун туманида “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилади.
 
Маданият ва санъат соҳасига, халқимизнинг бой маданий меросига берилаётган эътибор натижасида, бундан аввал, мамлакатимизда Халқаро Бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилган эди. Ушбу фестивал 2019 йилда Термиз шаҳрида, 2021 йилда Нукус шаҳрида нуфузли халқаро ташкилотлар ва меҳмонлар иштирокида юқори савияда ўтказилди.
 
Бундан ташқари, яқинда ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси ХВИ сессияси доирасида бахшичилик санъати Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.
 
Навбатдаги йирик нуфузли “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалини ўтказиш тартиби ва шартларига кўра, ҳар бир фолклор жамоаси (фолклор санъати бўйича 12 нафардан, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида 4 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан ўз дастурларини белгиланган талаблар асосида намойиш этади.
 
Фестивал фолклор санъатини келажак авлодга муносиб етказиш мақсадида ушбу санъатнинг илмий асосланган тарихи, ривожланиш босқичлари ҳақида китоб-алъбом яратишни кўзда тутади. Шунингдек, Кинематография агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида бахшичиликнинг ривожланиш тарихини акс эттирувчи махсус филм яратилиши белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться