Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун ижроси ҳолати ва келгуси режалар муҳокама қилинди

2022-02-09 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. 

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида ўтган йиғилишда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ 2021 йилда амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги ўрганилди ва 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Ҳозирда илм-фан ва инновацион фаолиятни тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштирилиши натижасида соҳада рақобат, манфаатдорлик ва жавобгарлик муҳити шаклланди. Илмий ҳажмдор кичик серияли инновацион маҳсулот ишлаб чиқишга қаратилган стартап экотизимига асос солинди, 100 дан ортиқ янги инновацион ишлаб чиқариш тузилмалари ташкил этилди. Янги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратилиб, «Олим-тадбиркор-инвестор» платформаси доирасида 227 та илмий ишланмалар тижоратлаштирилиб, умумий қиймати 123,0 млрд сўмлик инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланган. 2020 йилда Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида
29 поғона кўтарилиб, 93 ўринда қайд этилди. 2021 йилда Глобал инновацион индексда ўтган йилга нисбатан 7 та поғонага кўтарилиб, 132 та давлат орасида 86 ўринни эгаллади

Мамлакатимизда ҳар йили 600-700 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келаётгани инобатга олиниб, инновацион ҳудудларнинг илмий-инновацион салоҳияти, тупроқ-иқлим шароити ва тадбиркорлик муҳитини инобатга олган ҳолда тижоратлаштириш лойиҳалари доирасида инновацион маҳсулотлар ва янги иш ўринларини яратиш зарурлиги қайд этилди. Иқтисодиёт тармоқларида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться