“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилди.
Биринчи босқичда фуқаролик жамияти, таҳлил марказлари ва ОАВ вакилларидан иборат экспертлар ёш раҳбарларнинг ўз соҳаларида стратегик мақсад ва натижаларга эришганлик бўйича фаолиятини баҳолашди. Бунда номзодларнинг маълумоти, раҳбар сифатида жамоатчилик орасида танилганлиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ислоҳотлар жараёнидаги иштироки ва таъсир даражаси ҳамда шахсий ва касбий ютуқлари инобатга олинди.
Иккинчи босқичда турли соҳа экспертларининг овози тўпланди. Якуний босқичга ўтган 60 дан зиёд номзодлар орасидан энг кўп овоз олган 40 ёшгача бўлган энг яхши 40 нафар раҳбар танлаб олинди.
Рейтинга кўра, унда ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган раҳбарлар етакчилик қилмоқда. Улар қуйидагилар:
1. Олег Пекос, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари – 33 ёшда;
2. Жамшид Эгамбердиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари – 39 ёшда;
3. Ҳилола Умарова, Президент ҳузуридаги таълим муассасалари директори, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларига йўналтирилган фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаби директори – 33 ёшда.
4. Фарҳод Ибрагимов, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технолик парки (ИТ Парк) директори – 35 ёшда;
5. Музаффар Жалолов, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори – 35 ёшда;
6. Бобур Абдуллаев, Тошкент шаҳридаги Амити университети директори – 33 ёшда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги