Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири INNO технопарк ва Халқаро молекуляр аллергология маркази биноси қурилиши ишлари билан танишди

2022-02-09 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов  вазирлик ҳузуридаги  Халқаро молекуляр аллергология марказининг Тошкент шаҳридаги  биноси қурилиш ишлари ҳамда  INNO технопаркнинг ҳозирги кундаги фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазир INNO технопаркда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларнинг натижадорлиги масалаларини масъуллар билан муҳокама қилди. Ташриф давомида технопаркда сўнгги 2 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва келажакдаги ишлар режалаштириб олинди.

Шунингдек, «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловини ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур танлов иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг, жумладан, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш, инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган.

Халқаро молекуляр аллергология маркази биносининг қурилиш ишлари билан танишган вазир, ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги бўйича топшириқлар берди. Таъкидлаш жоизки, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро аллергология марказига Тошкент шаҳар Олмазор тумани  ҳудудида ер майдони ажратилган бўлиб, айни пайтда қурилиш ишлари бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 26,5 млрд сўм  бўлиб, шундан, 8,6 млрд сўм лаборатория ускуналарини сотиб олиш учун ажратилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться