Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

2022-02-08 | Иқтисодиёт

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 февраль куни Нукус шаҳридаги студиядан видеоконференция тарзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика туман ва шаҳар маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти иштирок этди.

Йиғилиш давомида жойлардаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида олдинроқ вилоятга юборилган ишчи гуруҳлар фаолияти ўрганилди. Хусусан, гуруҳлар макроиқтисодий таҳлил ўтказиш, таркибий ислоҳотлар амалга ошириш жараёнини ўрганиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари, инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти, камбағалликни қисқартириш, қурилиш ва инфратузилмавий ривожланиш, ижтимоий соҳани, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда иш олиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг ҳудудга амалга оширилган сўнгги ташрифлари чоғида берилган кўрсатмаларининг ижроси ҳам мониторинг қилинмоқда.

Гуруҳ раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳаллалар кесимида аниқланган масалалар рўйхатини маромига етказиш ва уларни тезкор ҳал этиш механизмлари бўйича кўрсатмалар берилди. Аввало, бу масалалар ижтимоий инфратузилма объектларининг коммунал инфратузилмасини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ.

Маҳаллаларда янги иш тизимини жорий этиш жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва туманларига бириктирилган вазирлик ва идоралар, тижорат банкларининг масъул раҳбарларига ишга солинмаган иқтисодий имкониятларни аниқлаш, тадбиркор ва экспортчиларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича келгусида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги “лойиҳа гуруҳлари”нинг маҳаллалардаги ҳокимлар ёрдамчилари билан ҳамкорлигини кучайтириш топширилди.

Жами бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурида умумий қиймати 332,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 811та лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 14737 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикасининг тегишли туманларига “Қорақалпоғистонда бизнес қилиш” тамойили асосида бириктирилиши доирасида Ўзбекистон вилоятларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар алоҳида тартибда кўриб чиқилди. Таъкидландики, бугунги кунга қадар жами 264 миллион долларлик 350 лойиҳа шакллантирилиб, бунинг натижасида 14,6 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шундан умумий қиймати 89 миллион долларга тенг бўлган 204 лойиҳа янги саноат корхоналарини ташкил этишга қаратилган. Лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, кооперация алоқаларини ўрнатиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини ташкил этиш масалаларини ҳисобга олган ҳолда қурилаётган объектларни ишга туширишни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режасини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида вазирлик ва идоралар раҳбарларига муҳокама қилинган масалалар ва вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. Келгуси ҳафта давомида ишчи гуруҳлар ҳудудда ўз фаолиятларини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться