Қорақалпоғистон аҳолисини сифатли телекоммуникация, мобил ва почта хизматлари билан таъминлаш бўйича вазифалар қўйилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига қилган хизмат сафари доирасида ҳудудда соҳа тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, вазир иштирокида “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон филиалида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тизимдаги ташкилот, корхона ва мобил алоқа операторлари ҳудудий филиал ва бўлинмаларининг раҳбарлари қатнашди.
Йиғилиш доирасида бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва шу йўналишдаги истиқболли режалар муҳокама этилди. Хусусан, тизимдаги ташкилот, корхона ва мобил алоқа операторларининг молиявий-хўжалик фаолиятини такомиллашитиш, республиканинг олис ҳудудларини ҳам юқори тезликдаги интернет билан қамраб олиш, алоқа ходимларига шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Соҳа раҳбари томонидан республика аҳолисини сифатли телекоммуникация, мобил ва почта хизматлари билан таъминлаш бўйича маъсулларга вазифалар қўйилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги