Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш бўйича янги чора-тадбирлар

2022-02-07 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди.

Жойларга чиқиш мобайнида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан манзилли учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, инфратузилмавий ва ижтимоий объектларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди ва натижалари бўйича мутасадди раҳбарларга ҳар бир иншоотдан келгусида фойдаланиш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш топширилди. Унда объектлар ўз ҳаражатларини ўзи қоплаши ва аҳолини ижтимоий хизматлар билан кенг қамраб олиши назарда тутилади.

Ҳудудда инвестициявий ва саноат фаолиятини кучайтириш борасида навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди – мутасадди раҳбарларга мавжуд хомашё салоҳияти ва саноат имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш учун мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди. Шу нуқтаи назардан, лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқишда “иқтисодий ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва улардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Бу жалб қилинган инвестициялар ҳисобидан сезиларли иқтисодий самарага эришиш имконини беради.

Инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини фаол амалда қўллаш, фойдаланилмаётган иқтисодий имкониятларни аниқлаш ҳамда истиқболли тармоқларда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари” ва Тадбиркорлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Шу билан бирга, бошқа йўналишлар билан бир қаторда, касаначиликка асосланган саноат кооперациясини йўлга қўйиш орқали маҳаллий аҳолини иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш учун шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш ҳамда тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган манзилли топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться