Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илм мажлисида Алишер Навоий ҳақида сўз борди

2022-02-07 | Маданият

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусидаги 7-халқаро илмий-назарий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда АҚШ, Россия, Туркия, Озарбайжон, Эрон, Тожикистон, Афғонистон каби мамлакатлардан шарқшунос ва навоийшунос олимлар иштирок этдилар.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов билан бир қаторда конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири маслаҳатчиси Одина Жамолиддинова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Туркий тилли давлатлар Парламентлари (TURKPA) Кенгаши Бош Котиби Меҳмет Сурейя Эр, Озарбайжон Республикаси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти директори ва яна бир қатор олимлар иштирок этишди.

Озарбайжон Миллий Илмлар академияси вице-президенти Исо Ҳабиббейли Алишер Навоий ижодининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳақида, Туркия Республикаси Истанбул университети ассистент профессори Эмек Усенмез Алишер Навоийнинг туркийзабон халқларни бирлаштириш йўлидаги хизматлари, Тожикистон Фанлар академияси Ёзма мерос миллий маркази бўлими бошлиғи Саидхўжа Ализода Алишер Навоийнинг Тожикистон Республикаси Шарқ қўлёзма фондида сақланаётган асаларининг нусхалари ҳақида қимматли маълумотлар бердилар.

Конференция Алишер Навоийнинг илмий мероси ва матншунослик; Алишер Навоий адабий мероси ва таржимаи ҳоли; Алишер Навоий лирикасини ўрганиш масалалари; Алишер Навоий: анъана ва янгиланиш, замонавий адабиётда буюк шоир образи талқини; Алишер Навоийнинг лингвистик мероси ва шоир ижодини ўқитиш муаммолари шўъбаларда давом этди.

Д. Маматова

Манба: ЎзА

Поделиться