Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бектемирдаги сайёр қабулда кўплаб мурожаатларга ечим изланди

2022-02-07 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Бектемир туманида фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов ва туман ҳокими Тапил Маҳамадзияев бошчилигида бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонларини ажратиш, дала ҳовли ва янги қурилган кўп қаватли уйларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, фарзандининг хорижда даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатиш, қаровсиз ерларга кўчат экиб, боғдорчилик йўналишида ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа масалаларда бўлди.

Бектемир тумани Абай маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А. Р. 2003 йилда туғилган қизи суяк раки касаллигига чалингани, чет элларда бир неча марта муолажалар олгани, ҳозирги кунда шифокорлар хорижда жарроҳлик амалиётини ўтказишни тавсия қилаётганлигини айтиб, моддий ёрдам сўради.
Мурожаат тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилгач, унга зарур маблағнинг бир қисмини ажратишга қарор қилинди.

Мазкур туманда яшовчи З. А. мутасаддиларга бир неча масалаларда мурожаат қилди. У оиласи билан янги бунёд этилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиб, ҳозир унда истиқомат қилмоқда. Лекин коммунал соҳада кўплаб муаммоларга дуч келган. Шу билан бирга кадастр ҳужжатлари ҳам берилмаган. Масала тегишли ташкилотлар мутасаддилари ва кўп қаватли уйни қурган компания масъуллари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.
Айни пайтда қурувчи компаниянинг молиявий фаолияти ўрганилаётганлиги боис, мурожаатдаги масалалар ижроси бироз кечикиши ҳисобга олинди. Лекин муаммоларни бартараф этиш ва камчиликларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва муддат берилди. Шу билан бирга унинг ижроси назоратга олинди.

Бектемир туманидаги “Янги Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган М. Э. эса ҳовлиси яқинидаги электр симёғочларини янгисига алмаштиришни сўради. Масала кўриб чиқилгач, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига муаммони қисқа муддатда ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, сайёр қабулда бошқа кўплаб фуқароларнинг ҳам мурожаатлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Барча мурожаатлар қонун доирасида ҳал этилиши, аҳолининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари таъминланиши таъкидланди.

Ўрганилган ҳамма мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бир қатор фуқароларга мурожаатларидаги масалаларни ҳал этиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Белгиланган режага кўра, шаҳар ва туман ҳокимликларида фуқаролар қабуллари давом этмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться