Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилояти тадбиркорлари ўз вақтида қўллаб-қувватланмоқда

2022-02-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган ишчи гуруҳ Андижон вилоятига етиб борди ва у ерда бир неча кун давомида “Лойиҳа гуруҳлари” фаолиятини ўрганиб, тадбиркорлар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

12,4 трлн сўмлик 501та лойиҳани ўз ичига олган ҳудудий инвестиция дастурининг амалга оширилиши ўрганилди. Дастурнинг ҳаётга жорий этилиши натижасида 41 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади, экспорт ҳажми 730 млн долларга кўпаяди ҳамда экспорт фаолиятига қўшимча 255 та корхона жалб қилиниб, кутилаётган экспорт ҳажми 108 млн долларни ташкил қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулот экспорт қилишга сарфланган транспорт ҳаражатларини қоплаш учун 15 миллиард сўм, айланма маблағларни тўлдириш учун 25 млн доллар ажратилади.

Юзага келаётган масалалар устида туман ва шаҳар даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан иш олиб борилди, уларни ҳал қилиш механизмлари ишлаб чиқилди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор маҳаллий корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини ўргандилар. Ташрифлар давомида тадбиркорларга ер участкалари, молиявий ресурслар олиш, янги барпо этилаётган объектларни муҳандислик тармоқларга улаш, қўшилган қиймат солиғини экспорт қилувчи корхоналарга қайтариш ва мавжуд бошқа муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш бўйича масъулларга манзилли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари Давлатимиз раҳбари томонидан вилоятда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 800 миллион доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича берилган топшириқни бажариш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, вилоят тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари билан учрашув ташкил қилинди. Ҳудудий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати, бизнес юритиш шартлари ва инвестицияларни жалб қилиш учун саноатнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Шунингдек, ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган тизимли муаммолар, шу жумладан газ ва электр таъминотига бўлган эҳтиёж, кредит ресурсларининг тақдим этилиши ва хорижий мижозларни топиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Билдирилган муаммолар атрофлича таҳлил қилинди – тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига уларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться