Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари томонидан “Анқара декларацияси” қабул қилинди
2022-02-04 | Иқтисодиёт
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиш Туркия раислигида ИҲТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Йиғилишда ИҲТга аъзо давлатлардан ташқари бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилди.
Учрашув давомида иштирокчилар пандемиядан кейинги даврда транзит юк ташувларини енгиллаштириш ва тиклаш имкониятларини муҳокама қилди.
Шунингдек, минтақада юк ташиш барқарорлигини ошириш, жумладан, ИҲТ давлатлари орқали етказиб бериш занжирининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича тавсияларни кўриб чиқишди.
ИҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши якунлари бўйича “Анқара декларацияси” қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги