Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термиз муҳандислик-технология институти фаолияти ўрганилмоқда

2022-02-04 | Таълим

Айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан олий таълим муассасалари ва мактаблардаги таълим сифати ва самарадорлиги билан боғлиқ жараёнлар танқидий ўрганилмоқда.

Хусусан, мазкур жараёнлар Термиз муҳандислик-технология институтида ҳам ўтказилмоқда.

Қайд этиш лозим, Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали негизида ташкил этилган институт 2021 йилда эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, 27 та ОТМ филиали ўртасида 23-ўринни банд этган.

Қайд этиш лозим, мазкур ОТМ 2021 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган.

Қарор билан ОТМ зиммасига маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология ва кончилик тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;

етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, Институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, битирувчиларнинг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида (илмий марказларда) магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш;

ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан, замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;

ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;

амалий илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўйиш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун грантлар жалб этиш каби вазифалар юклатилган.

Бугунги кунда институт таркибида 2 та факультет, 9 та кафедра фаолият юритмоқда. Шунингдек, институтдаги 4297 нафар талабага 118 нафар профессор-ўқитувчилар таҳсил бериб келмоқда.

Ўрганишлар давомида таълим жараёнларининг ишлаб чиқариш тизими билан боғлиқлиги, ахборот ресурс марказларининг зарур адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлар, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш ҳолати билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилмоқда.

Ўрганиш жараёнлари давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться