Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сарҳисоб, таҳлил ва келгуси вазифалар белгилаб олинди

2022-02-03 | Хавфсизлик соҳаси

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Миллий гвардия қўмондонлиги тасарруфидаги Фарғона гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар командирлари билан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан округ маънавият ва маърифат марказида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Фарғона ҳарбий прокурори, округ қўшинлари қўмондони, Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фарғона вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм командирлари ҳамда муассаса бошлиқлари иштирок этди.
 
Унда Фарғона вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасидаги фаолият танқидий муҳокама этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
 
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться