Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро савдо ва сармоявий имкониятларга бағишланган виртуал бизнес- конференция бўлиб ўтди

2022-01-31 | Иқтисодиёт

ДЕҲЛИ, 31 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо ва сармоявий имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланиш, янги йўналишлар бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадида “Буюк ипак йўлини қайта кашф қилиш” мавзусида виртуал бизнес- конференция ташкил этилди

Ҳиндистоннинг “BW Businessworld” ва “Trust Legal Advocates & Consultants” компаниялари томонидан икки мамлакат элчихоналари кўмагида уюштирилган мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Ҳиндистон элчилари Дилшод Аҳатов ва Маниш Прабҳат, Ўзбекистон Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Ойбек Элмуротов, Ўзбекистон-Ҳиндистон туризм уюшмаси раиси Дилдора Хўжаева, Ўзбекистоннинг “Azizov & Partners” адвокатлик компанияси директори Илҳом Азизов, “Tethys Law firm” компанияси раҳбари Жаҳонгир Абдураззоқов ҳамда 20 нафардан ортиқ турли ҳинд компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Бизнес-конференцияда жорий йил 27 январь куни бўлиб ўтган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи онлайн-саммити доирасида илгари сурилган таклифлар ҳамда эришилган келишувларни амалга тадбиқ этиш имкониятлари атрофлича муҳокама этилди.

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов мазкур саммит доирасида Ўзбекистон Президенти томонидан минтақавий ҳамкорликнинг стратегик устувор йўналишлари сифатида илгари сурилган ташаббуслари хусусида батафсил тўхталар экан, Ҳиндистоннинг турли соҳалардаги илғор тажрибаси ва технологияларини кенг жорий этишда ҳинд компанияларини янада фаол бўлишга даъват этди.

Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари ва касб-ҳунар таълими марказларини очиш, илмий ва академик алмашувни йўлга қўйиш, инновацион ишланмалар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш таклиф этилди.

Куни кеча қабул қилинган “Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” доирасида амалга оширилиши кутилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижлик, хусусан, ҳиндистонлик сармоядорларга Ўзбекистон ҳудудида бизнес юритишлари учун янада қулай имкониятлар яратишга асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳат  давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик алоқаларининг жадал суръатлар билан кенгайиб бораётгани, бунга икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳамда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сонининг изчил ўсиб бораётгани яққол далил эканини қайд этди.

Тадбир давомида ҳинд ишбилармон ва тадбиркорларига жорий йилнинг 24-26 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Ҳиндистонлик ишбилармонлар форумда иштирок этишга катта қизиқиш билдиришар экан, бундай тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиши мамлакатларимиз тадбиркорлари учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо ва сармоявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан яқиндан танишишда улкан имкониятдир беришини таъкидлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться