Мамлакатимизда сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида янги давлат стандарти ишлаб чиқилди.
Мазкур стандарт “Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК қошидаги СТҚ 4 «Туризм ва спорт» стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2022 йил 17 январдаги 05-1369-сон буйруғига асосан қабул қилинди.
O‘z DSt ISO 22525:2021 (ISO 22525:2020, IDT) “Туризм ва унга боғлиқ хизматлар. Тиббий туризм. Хизмат кўрсатишга талаблар” давлат стандарти тиббий туризм соҳасида тиббий хизматларнинг воситачилари ва таъминотчилари учун талаб ва тавсияларни белгилайди.
Ушбу стандарт тиббий сабабларга кўра саёҳат қилаётган сайёҳларнинг талабларини қаноатлантириш учун уларга сифатли хизматларни тақдим этишга мўлжалланган.
Стандарт 2022 йил 1 апрелдан амалга жорий этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги