Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбар ходимлари ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар тингланди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимиз бу борада салмоқли ютуқларга эришди. Замонавий норматив-ҳуқуқий база яратилиб, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Вазифаларни батафсил ўрганиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга қарор қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги