Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IIV тизимида AKTни янада кенгроқ жорий этиш бўйича ҳамкорлик вазифалари белгилаб олинди

2022-01-28 | Хавфсизлик соҳаси

АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизлик бош бошқармаси ҳузуридаги Ситуацион-таҳлилий марказида Давлатимиз Раҳбари томонидан АКТни жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларни юқори даражада ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўрган эди.
 
Танишув жараёнида Президент Шавкат Мирзиёев ушбу марказ тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилишга кўрсатма берган эди.
 
Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизлик бош бошқармаси ҳузуридаги Ситуацион-таҳлилий марказида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов айнан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқларни вазирлик ва идораларда қандай бажарилиши бўйича ҳамкорликда бажарилиш масалаларини, амалга ошириш механизмларини  муҳокама қилди.
 
«21 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказига ташриф даврида Давлатимиз Раҳбари унинг имкониятлари билан танишиш билан биргаликда ахборот технологияларини барча соҳаларга ва ҳудудларга кенгроқ жорий этиш бўйича вазифаларни белгилаб бердилар.
 
Ҳозирги кунда қайси раҳбар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланмайдиган бўлса, у орқада қолиб кетиши аниқ. Шунинг учун, бошқа барча соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари имкони борича тезроқ ўз соҳаларига ва ҳудудларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чораларини кўришлари шарт. Бунда тизимларга киритилаётган бирламчи маълумотларнинг ҳаққонийлигига айниқса, алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундагина ушбу маълумотларнинг таҳлили асосида жойларда тўғрироқ қарорлар қабул қилиш имкони яратилади», – деди муҳокамада АКТ вазири Ш.Шерматов.
 
Учрашув давомида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги масъуллари биргаликда  ахборот технологияларини жорий этилиши ва ўзаро интеграциясини амалга ошириш АКТ йўналишидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
 
Дарҳақиқат, ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш муаммоли вазиятларнинг олдини олиш ва уларни самарали ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться