Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тиббиёт соҳасида ечимини кутаётган муаммолар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди

2022-01-28 | Жамият

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида ҳудудда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тизимга замонавий технологияларни жалб қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва касалланиш ҳолатларини камайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда тизим мутасаддилари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шифокорлар иштирок этди.

Маълумки, 2021 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокринология соҳасини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилиши маълум қилинган эди. Хусусан, мутасаддиларга ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шундан келиб чиқиб, йиғилишда асосий эътибор жорий йилда Тошкент вилояти бўйича тиббиёт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар, зарур вазифалар таҳлилий кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, ҳозир ҳудудда 250 дан зиёд тиббиёт муассасалари фаолият юритади. 2021 йилда 3 та оилавий поликлиника, 8 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилди. Эътиборлиси, сўнгги пайтларда хусусий тиббий клиникалар фаолияти ривожланиб, хизмат кўрсатиш кўлами ва сифати юксалиб бормоқда. Биргина 2021 йилда вилоят бўйича 86 та хусусий клиника ташкил этилгани ҳам бунга ёрқин мисолдир.

Мулоқотда яқин истиқболга мўлжалланган, жумладан, 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўриб чиқилди. Касалликларни эрта аниқлаш ва аҳолига сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида Президентимиз топшириғига асосан Нурафшон шаҳрида қарийб минг ўринга мўлжалланган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади. Ангрен шаҳар, Чиноз, Бекобод ва Бўстонлиқ туманларида махсус туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади. Барча ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич электрон тиббий карта тизими ташкил этилиб, рақамлаштирилади. Бунда биринчи босқичда Паркент, Пискент ва Оҳангарон туманларида мазкур саъй-ҳаракатларни амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларини аутсорсинг тизимига ўтказиш борасида алоҳида “Йўл харитаси” тузилади.

Тошкент вилоятида ҳудудлараро ихтисослашган тиббиёт кластерлари ташкил этилади. Бу ишлар орқали биринчи галда аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар, кексалар саломатлиги таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда катта имкониятлар юзага келади.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться