Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон” компанияси вакиллари билан учрашув

2022-01-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир Ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон” компанияси бош директори Эзел Ағаоглу билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қутбиев, Молия вазири ўринбосарлари Одилбек Исаков ва Дилшод Султанов ҳамда “Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон” компанияси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбари Жамолиддин Қудратов иштирок этдилар.
 
Учрашув давомида томонлар 2021 йилнинг сентабр ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Иқтисодий Форумидаги келишувлар юзасидан, хусусан, “Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон” компаниясининг Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари, корхона томонидан ўз маҳсулотлари учун хом-ашё масаласи ҳамда солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича фикр алмашдилар.
 
Шуниндек, учрашувда томонлар “Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон” компаниясини кенгайтириш, унинг Урганчдаги филиали модернизацияси, шу билан биргаликда, Намангандаги компания заводини кенгайтириш ва модернизацияси қилиш, компаниянинг дистрибутерлик фаолияти борасида сўз юритдилар.
 
 Учрашув сўнггида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини яна кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться