Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Колумбияда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди
2022-01-27 | Соғлиқни сақлаш
Колумбия COVID-19 вирусига қарши Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Мазкур қарор Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co Ltd томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Жанубий Америкада қўлланилиши COVID-19 пандемиясига қарши глобал ҳамкорлик имкониятини кенгайтиради.
Ҳозиргача мазкур вакцина Ўзбекистон, Хитой ва Индонезияда оммавий эмлаш жараёнида қўлланилмоқда, шунингдек бустер вакцина сифатида фойдаланилмоқда. Ҳозирда ZF-UZ-VAC2001 Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Индонезияда ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, вакцинани маҳаллийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Генотиплаш таҳлили ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг Alpha вариантига қарши 92,68 фоиз ва Delta вариантига қарши 81,38 фоиз самарага эгалигини намойиш этган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги