Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

300 нафар иқтидорли ёшлар учун киберхавфсизлик ва криптография бўйича курслар ташкил этилади

2022-01-27 | Ёшлар

Ёшлар академияси вакиллари жорий йилнинг 17-20 январь кунлари Истанбул шаҳридаги Туркия киберхавфсизлик Федерациясига ташриф буюрди. Хизмат сафари давомида Туркия киберхавфсизлик федерацияси ва Ёшлар академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра Федерация томонидан Ўзбекистондаги 300 нафар иқтидорли ёшлар учун киберхавфсизлик ва криптография бўйича бепул курслар ташкил этилади ва йил якунида HackTashkent мусобақаси ўтказилади.

Мазкур курслар ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кибермайдонда миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишга қаратилади. Киберхавфсизлик, кибертерроризм, кибержиноят деган тушунчаларнинг кириб келиши билан ахборот мустақиллигисиз давлат мустақиллигини тасаввур этиб бўлмай қолди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун давлатимиз ўз интернет инфратузилмаси, медиа ва ташвиқот тузилмаси билан бир қаторда киберхавфсизлик тизимига эга бўлиши муҳим. Бу тизимни такомиллаштириш учун иқтидорли кадрларни тайёрлаш муҳим саналади.

Ташкил этиладиган курсларда иштирок этиш талаблари, муддатлари ва дастурлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться