Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳайдовчиликка ўқитиш тизими тубдан такомиллаштирилади
2022-01-26 | Сиёсат
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги энг асосий вазифамиз – мамлакатимизнинг дунёдаги “қонун устуворлиги индекси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олишга эришишдан иборат.
Президентимиз раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу алоҳида қайд этилди.
Мутасаддиларга мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратиш вазифаси топширилди.
Йиғилишда йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги таъкидланди.
–Шу ўринда бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда, – деди Президент.
Ушбу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш вазифаси топширилди.
Манба: ЎзА