Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичда

2022-01-26 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эроль Ўзвар бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида икки давлат олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш доирасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия олий таълим тизими раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни янги босқичга кўтариш имкониятларини муҳокама этишди. 

Жумладан, юртимизда ҳамкорликда университет ташкил этиш, ўзбекистонлик ўқувчи ва талабаларнинг Туркия олий таълим муассасаларида таълим олиш учун грантлар ажратиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, техника ва муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, математика, физика, химия, геология каби йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. Суҳбат чоғида томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ҳамда янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.

Учрашув сўнгида Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эроль Ўзвар илиқ қабул ҳамда кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун Абдуқодир Тошқуловга самимий миннатдорлик билдирди ҳамда уни Туркияга таклиф қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться