Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки иштирокида “Ўзбeкистон миллий инновацион тизимини модeрнизация қилиш” лойиҳаси доирасида “Илмий тадқиқот ва тижоратлаштириш сифатини ошириш” дастури бўйича грант Танлови

2022-01-25 | Инновация

"Ўзбекистон Миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасининг "Илмий тадқиқот ва тижоратлаштириш сифатини ошириш"
1 компоненти доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “Илмий тадқиқот сифатини ошириш” дастури бўйича илмий тадқиқот грантлари учун

2 турга эълон беришини маълум қилади ҳамда илмий ҳамжамиятдан ушбу танловга тайёрланиб, унда иштирок этишни сўрайди.

Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури тадқиқотчилар томонидан тақдим этиладиган тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилган “Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури” маҳаллий ва халқаро тадқиқотчиларнинг (жумладан, чет элдаги ўзбек олимларининг) қўшма тадқиқот таклифларини, ёш тадқиқотчиларнинг мамлакатни келажакдаги тадқиқот салоҳиятини янада бойитишга қаратилган таклифларини маьқуллайди.Танлов икки асосий мезонлар бўйича амалга оширилади, буларга: (i) илмий ютуқлар нуқтаи назаридан бериладиган таклифлар ва (ii) ижтимоий ёки иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ҳамда айрим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга хизмат қиладиган таклифлар киради.

Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури икки турдаги грантларни тақдим этади: (i) ёш олимлар учун ажратиладиган грантлар (Junior research grant) ҳамда
(ii) катта илмий ходимлар учун ажратиладиган грантлар (Senior research grant). Грантлар мос равишда $200 000 ва $600 000 минг АҚШ доллари эквивалентида, ҳар бир тадқиқот гуруҳи учун 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга ажратилади. Қўшма халқаро лойиҳаларга қўшимча муддат берилиши мумкин. Дастур шунингдек, мамлакат талабларига жавоб берадиган халқаро тадқиқот фондларига ариза бериш учун зарур бўлган дастлабки тадқиқотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Танлов қайта тикланувчи энергия (renewable energy), энергия самарадорлигини ошириш (energy efficiency), паст углеродли технологиялар
(low-carbon technologies), биотехнологиялар (biotechnologies), тиббиёт ва соғлиқни сақлаш (medicine and healthcare), қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат (agriculture and food), сунъий интеллект (artificial intelligence), АКТ (ICT) ва бошқа илмий
ва технологик ривожланишга қаратилган лойиҳаларни жалб қилиш учун амалга оширилиши кутилмоқда.

Илмий тадқиқот сифатини ошириш дастури доирасида тақдим этилган лойиҳаларни молиялаштириш учун танловни нуфузли олимлардан ҳамда венчур молиялаштириш, тадбиркорлик ва сиёсат, илм-фан, технология ва инновация соҳаларидаги тажрибали мутахассислардан ташкил топган Халқаро экспертлар кенгаши амалга оширади.

Қўшма тадқиқотлар бўйича таклифлар (хусусий сектор тадқиқотчилари, халқаро тадқиқотчилар, ўзбек диаспораси олимлари ёки экспертлари иштирокида) мамнуният ила қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан «Илмий тадқиқот сифатини ошириш» грант дастури қўлланмасида танишишингиз мумкин. https://wbgrants.mininnovation.uz/

Аризалар (Инглиз тилида) 2022 йил 5 мартгача онлайн тарзда қабул қилинади https://wbgrants.mininnovation.uz/

Барча саволлар юзасидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига мурожаат қилишингиз мумкин (тел: +99897 170 67 84; e-mail:https://munis@mininnovation.uz/).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться