Айни пайтда Нурафшон Шаҳридаги ёшлар марказида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ҳудуддаги маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ёшлар этакчилари билан учрашуви бошланди.
Видеоконференция шаклида ташкил этилган тадбирда барча туман-шаҳарлардаги студияларда ҳам ёшлар этакчилари қатнашяпти.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси асосида ёш авлод билан манзилли ишлаш учун ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар этакчиси лавозими жорий этилди. Уларнинг асосий вазифалари йигит-қизлар муаммоларини ҳал этиш, касб ўрганиши ва бандлигига кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланишдан иборатлиги белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтмоқда. Унда вилоят сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди идоралар вакиллари ҳам қатнашишмоқда.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги