Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистонлик рассом ҳудуднинг туристик салоҳиятини намоён этди

2022-01-21 | Маданият

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи лауреати, рассом Ибраим Жолимбетовнинг “Мен юрган йўллар” деб номланган кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон бадий академияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Улбосин Утегенова, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Барлиқбай Айтмуратов, Ўзбекистон санъат академияси аъзоси Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов  иштирок этишди. 

Кўргазмада муаллифнинг "Қуёшнинг туғиши", “Бозатау”, "Қорақалпоқ чеварлари" турли жанрдаги асарлари қаторида Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини намоён этувчи ҳудуднинг тарихини, маданиятини, миллий либосларини ва қатор тарихий шахслар акс этган ижод намуналари ва кулолчилик буюмлари намойиш этилди.

Юртимизда жойлашган ва бугунги кунда дунёга машҳур мазкур музей асосчиси Игор Виталиевич Савиский, қорақалпоқ шоири Кунхожа портрети ва Ажиниёз шоирнинг асарига бағишланган рассомлик асарлари шулар жумласидан ўрин олган. "Биз, рассомлар илмга суянган ҳолда тадқиқот қилиб, изланишдан ҳеч қачон чарчамаймиз.

Уйлайманки, келажак авлодга мана шундай меросни қолдирсак, энг катта муваффақиятга эришган бўламиз. Кўргазмадан жой олган суратларимдан бири Бошқирдистоннинг қадимий қўлёзма архивидан келтирилган расм асосида ишланган", -деди кўргазма муаллифи, рассом Ибраим Жолимбетов. 

Кўргазма экспозициясини ўзининг мазмун-моҳияти, иш услуби, танланган мавзуларнинг ўзига хослиги ҳамда Қорақалпоғистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун ҳудуднинг туристик салоҳиятини тўлиқ очиб берган. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг қизиқиши ортиши орқали соҳа ривожига катта ҳисса қўшади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться