Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлигига коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади

2022-01-19 | Инновация

Жорий йилнинг 14 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова йиғилиш кун тартибига қўйилган коррупция масаласи юзасидан нутқ сўзлади.

Хусусан, қарорда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилиши, ушбу қарорда рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилиши юзасидан маълумот берди.

Шу билан бир қаторда вазирликни Коррупцияга қарши курашиш назорати ва ички аудит хизмати бўлими бошлиғи Б.Нарзиев вазирликда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолаш, фаолият самарадорлиги «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларига бўлиниши юзасидан тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, кетма-кет икки йил давомида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари раҳбарларига интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилишини таъкидлади.

Қайд этилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш расмий (mininnovation_anticorruption_bot) боти ишга тушган.

Йиғилиш сўнггида тегишли қарор қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться