Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм йўналишидаги 50 нафар ёш тадқиқотчи дунёнинг энг илғор ОТМъларида таълим олади

2022-01-19 | Туризм

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбарининг шу йўналишда қабул қилган қарори ижросини таъминлаш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари иштирокида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети магистрлари, докторантлари ва ўқитувчилари учун онлайн шаклда амалий семинар ташкил этилди. Бундан асосий мақсад мамлакатимиз туризм таълими тизимидаги ёш изланувчилар учун кенг имкониятлар яратишдан иборат.

Маълумот учун, жорий йилда 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар танловига буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида республикадаги 140 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотларнинг Жамғарманинг хорижда таълим олиш дастурларига бўлган реал эҳтиёжи ўрганиб чиқилган.
 
Таълим дастурлари кесимида жами 2068 ўринга, жумладан бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.
 
Мазкур квоталар Жамғарма дастурлари кесимида қуйидаги кўринишда эълон қилинмоқда, жумладан бакалавриатга 120 ўрин, магистратурага 180 ўрин ва докторантурага 120 ўрин ажратилган.
 
“Ел-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2022 йил учун халқаро тан олинган рейтинг агентликлари томонидан ўрганилган дунёдаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасалар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати Жамғарма расмий веб-сайтида эълон қилинган.
 
Жумладан, туризм таълими тизимидаги 50 нафар ёш тадқиқотчиларни дунёнинг энг илғор ОТМларидаги магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун "Ел-юрт умиди" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда жўнатилиши лозимлиги белгиланган. 
 
Семинар давомида иштирокчиларга жамғарманинг 2022 йил учун эълон қилинган танлов шартлари, асосий тушунчалар ва имкониятлар ҳақида маʼлумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться