Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркиянинг Sağlik Teknokenti A.Ş. университети ҳузуридаги Teknopol Istanbul технопарки вакиллари билан музокара ўтказилди
2022-01-19 | Иқтисодиёт
Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари "Teknopol Istanbul" мутасадди ходимлари билан видео мулоқот тарзида музокаралар ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш бўйича фикрлар алмашди ҳамда 2021 йилнинг декабрь ойида Туркияда томонлар ўртасида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олишди.
Дастлабки ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Хусусан, “Teknopol Istanbul” билан биргаликда Бухоро шаҳрида қурилаётган ёшлар технопарки ҳудудида тиббиёт соҳасида технологияларни ривожлантиришга қаратилган бизнес-инкубатор ташкил этиш, қўшма конференциялар, тренинглар, танловлар, семинарлар, давра суҳбатлари, қўшма илмий-конструкторлик лойиҳалари кўргазмаларини ташкил этишга келишилди.
“Teknopol Istanbul” билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ҳамда акселерация дастурлари, иш сафарлари, илғор тажриба ташрифлари, ҳамкорлик тармоқларини яратиш, менторлик ва стартаплар учун қўшма ярмаркада иштирок этиш учун имкониятлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги