Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция билан аэронавигация ва авиация хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади
2022-01-18 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Франция ва Ўзбекистон ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида сўнги йилларда мамлакатимиз авиация соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар фуқаро авиацияси соҳасининг аэронавигация ва авиация хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги