Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тижоратлаштириш баҳорги форумига лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

2022-01-18 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигида 83 та олий таълим ва илмий ташкилотлардан келиб тушган 300 дан ортиқ илмий ишланмалардан 69 та истиқболли лойиҳалар саралаб олинди ва муаллифлари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Мазкур тақдим этилган лойиҳалардан энг саралари Тижоратлаштириш баҳорги форумида тармоқ корхоналари ва ҳокимликларга намойиш қилинади.

Карантин чекловлари туфайли ва ҳудудлардан пойтахтга келолмаган иштирокчилар ўз лойиҳаларини видеоконференцалоқа орқали тақдим этдилар.

Саралаш натижалари якунига кўра, йил якунига қадар инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш ҳамда тижоратлаштириш мақсадида истиқболли деб топилган лойиҳалар Тижоратлаштириш баҳорги форумида молиялаштирилади.Таъкидлаш жоизки, ҳудуд ва тармоқларни илмий ташкилотлар билан боғлаш, республикада илм-фан самарадорлигини ошириш, иқтисодиётга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш мақсадида йилда икки маротаба — баҳор ва кузда Тижоратлаштириш форуми ўтказиб келинмоқда.

Ўтган йилги Тижоратлаштириш баҳорги форуми доирасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳамда тижоратлаштиришгача тайёрлаш мақсадида жами 18 млрд. сўм қийматидаги 37 та лойиҳа молиялаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижалари бўйича Тижоратлаштириш кузги форумида 44 та инновацион маҳсулот, технология ва янги ишланмаларнинг прототиплари ҳамда саноат намуналари намойиш этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться