Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шаҳар ҳокимлигида фуқаролар қабули

2022-01-17 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров бошчилигида шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокимлари ўринбосарлари, шунингдек, тегишли бошқарма ҳамда ташкилотлар масъуллари барча мурожаатларни ўрганиб, уларни қаноатлантириш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

Фуқаролар асосан уй-жой шароитларини яхшилаш,  саломатликларини тиклаш, ноқонуний қурилмаларни тартибга солиш, моддий ёрдам  масалаларида кўмак сўрашди.

Яшнабод тумани Оҳанграбо кўчасида истиқомат қилувчи Н.И. икки хонали уйда ота-онаси, ака-укалари билан биргаликда яшаши, турар-жойга муҳтожлиги, ўзи болалар боғчасида ишлаши, нақд пулга уй сотиб олишга имконияти йўқлигини айтиб, мурожаат қилди.

Масъуллар масалани батафсил кўриб чиқиб, уни ҳал этиш чораларини кўришди. Мурожаат эгаси ва  унинг оила аъзоларининг ойлик маошлари, бошқа даромадлари суриштирилиб, унга давлат томонидан берилаётган субсидия таклиф этилди. Ажратиладиган маблағга кўра, кўп қаватли янги уйлардан хонадон харид қилиш тавсия қилинди.

Чилонзор тумани Гулистон кўчасида истиқомат қилувчи У.Н.нинг муаммоси эса сал бошқачароқ. Унга туман ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан давлат томонидан кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олишга 290 миллион сўм субсидия маблағи ажратилган. Лекин у бир неча ой давомида ўзига нархи, шарт-шароити ва  жойлашган ҳудуди маъқул бўлган хонадонни топа олмаяпти. Шу боис мурожаат эгаси яна бир бор масъуллардан ёрдам сўради.

Мутасаддилар масалани биргаликда ўрганиб, унга бир қатор ҳудудларда бунёд этилган, кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр бўлган кўп қаватли уйлардаги таклифларни тақдим этишди. Тегишли бошқармаларнинг мутахассислари билан биргаликда уйларнинг нархлари, қайси ҳудудларда жойлашганлиги кўриб чиқилди. Натижада мурожаат эгаси улардан бирини танлашга қарор қилди. 

Шунингдек, фуқаролар қабулида бошқа фуқароларнинг ҳам мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Аввало, барча мурожаатларни қонун доирасида ҳал этиш, тегишли ташкилотлар ёрдамида уларнинг ижросини назоратга олишга келишиб олинди. Баъзи мурожаат эгаларига эса муаммолари бўйича мавжуд қонунлар доирасида тушунтириш берилди. 

Белгиланган режага кўра, туман ҳокимликларида ҳам фуқаролар қабуллари давом этмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться