Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бир гуруҳ спорт мутасаддилари “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 30 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди
2022-01-17 | Спорт
"14 январь – Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан бир гуруҳ мутасаддилар Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 30 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти вакиллари ҳам бор.
Унга кўра, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов, Шерзод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, шунингдек, бир қатор спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлари ҳам мазкур эсдалик нишони билан тақдирланишди. Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев топширлди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мукофот билан барча ҳамкасбларимизни самимий қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида омад тилайди.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси