Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент метрополитенида UZTELECOM мобил алоқа ва интернетни йўлга қўйди

2022-01-17 | Жамият

UZTELECOM миллий оператори махсус замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда, метрополитенни юқори технологияли алоқа билан таъминлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Янги 2022 йил бошидан Тошкент метрополитенининг барча йўналиш ва станциялари UZTELECOM мобил алоқаси билан қамраб олинди.

Тошкент метроси нафақат жамоат транспорти, балки маданий мерос ва сайёҳлик диққатга сазовор жой ҳисобланади. Йўловчилар учун мобил алоқа ва Интернет бутун йўлда ишлаши муҳимдир. Амалга оширилган ишлар, биринчи навбатда, Республика аҳолиси ва меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться