Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Мисрда ўтказилганУмумжаҳон ёшлар форумида иштирок этди
2022-01-13 | Ёшлар
Жорий йил 10-13 январь кунлари Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Шарм аш-Шайх шаҳрида ўтказилган 4-Умумжаҳон ёшлар форумида иштирок этди
Мамлакат Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ташаббуси билан «Яна биргаликда» шиори остида ташкил этилган ушбу форум дунёнинг 196 мамлакати вакилларини ўз атрофига бирлаштирди.
Форум доирасида «Келажак технологиялари ва пандемиядан кейинги рақамли трансформация», «Стартаплар ва тадбиркорликнинг янги глобал ўрни», «Пандемиядан кейинги таълим: тикланиш йўллари», «Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришида ёшларнинг роли», «Ривожланаётган бозорларда пандемия ва молиявий технологиялар» сингари сессиялар ташкил этилди.
Уларда пандемиядан кейинги даврда дунё мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириш йўналишлари, иқлим ўзгариши муаммолари, камбағалликка қарши курашиш, глобал тинчликка эришиш, мавжуд ресурсларнинг тенг тақсимланишини таъминлаш чоралари сингари мавзулар атрофлича муҳокама қилинди. Жаҳоннинг етакчи олим ва ёш мутахассислари, хусусан, сиёсий ва иқтисодчи арбоблар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Форум қатнашчилари дунёнинг глобал ривожланиши даврида ёшларнинг етакчи ҳаракатлантирувчи кучга айланиши учун уларнинг ташаббуслари, стартап ғоялари ва таклифларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.
Тадбир доирасида жаҳон ёшлари ўзларининг турли соҳаларда эришган муваффиқиятлари, ташаббус ва таклифлари бўйича ўзаро фикр алмашди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги