Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонга 2022 йилда 9,5 млрд. долларлик хорижий сармояларни ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда

2022-01-13 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда мамлакатимиздаги барқарорлик ва қулай инвестиция муҳити натижасида ташқи иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда.

Хусусан, 2021 йилда жами 10 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 8 миллиард 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

Бунинг натижасида 318 та йирик ва 15 мингдан зиёд ҳудудий лойиҳалар амалга оширилиб, 273 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилган. Янги корхоналар жами 1 миллиард доллардан зиёд экспорт ва 530 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш имкониятига эга.

Албатта, коронавирус пандемияси ҳали-ҳамон иқтисодий жараёнларга жиддий таъсир ўтказмоқда. Шунга қарамай, экспортда изчил ўсишга эришилмоқда.

Хусусан, 2020 йилда мамлакатимизда экспорт ҳажми 9 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилда 12 миллиард долларни ташкил этган. Эътиборлиси, бунда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улуши сезиларли кўпайган.

Стратегик ривожланиш агентлигининг хабар беришича,  жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳалар ишга тушириш мўлжалланган. Экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган товарларни ўзлаштирган маҳаллий корхоналар маҳсулотлари кафолатли харид қилинади. Бу жараёнга ҳоким ёрдамчиларини ҳам жалб этилади.

Маълумот ўрнида, Стратегик ривожланиш агентлиги инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли йўналишларини аниқлаш, халқаро тажриба асосида иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш ва ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби кўплаб вазифаларни амалга оширади.

Манба: ЎзА

Поделиться