Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиёт 1,4-1,6 бараварга оширилади

2022-01-13 | Сиёсат

Ҳужжатга мувофиқ 14 та ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқилган беш йиллик ҳудудий дастурлар амалга оширилади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш учун урбанизация сиёсатини янада такомиллаштирилади. Самарқанд ва Наманган шаҳарлари истиқболда «миллионлик шаҳарлар»га айлантирилади. Шунингдек,  450 минг аҳолига мўлжалланган Янги Андижон шаҳрининг дастлабки бир нечта мавзеларини қуриш ва Қашқадарё вилоятининг урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш тадбирлари белгиланмоқда.

Шаҳарлардаги аҳолининг турмуш тарзи қулайлигини баҳоловчи «Шаҳарлар қулайлиги» индекси жорий этилади ва шаҳарларни рақамлаштириш, қурилиш ва лойиҳалаштириш ишларининг сифати оширилади ва «Ақлли шаҳар» концепциясига мувофиқ ривожлантирилади.

Тошкент шаҳрида барпо этилган «INNO» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда ташкил этиш, инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳам лойиҳадан ўрин олган.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида архитектура-қурилиш соҳасида олиб борилаётган илмий изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш зарурлиги қайд этилган.

Қурилиш соҳасини техник тартибга солиш ва  аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифалари ҳам фармон лойиҳасида таъкидланмоқда.

Бундан ташқари аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш, реновация ва уй-жойлар дастурлари асосида шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойларни барпо этиш, 275 мингдан зиёд оиланинг янги массивларга кўчиб ўтиши учун шароит яратиш сингари таклифлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳада, шунингдек, ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришга оид вазифалар таклиф этилмоқда.

Ҳужжатга кўра, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудларнинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришга алоҳида эътибор қаратилади.

Республика ҳудудларида қарийб 80 минг километр магистрал ва тақсимловчи электр тармоқлари, 20 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда 200 дан зиёд подстанция қурилади ва янгиланади.

Республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87 фоизга етказиш, 32 та йирик шаҳар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимини янгилаш кўзда тутилмоқда.

Сув таъминоти қувурларидаги сув сирқиш нуқталарини сунъий йўлдош технологияси орқали масофадан зондлаб аниқлаш ва таъмирлаш бўйича замонавий технологиялар жорий этилади.

Тошкент шаҳрида оқова сувини тозалаш тизимини шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқариб, давлат-хусусий шериклик асосида янги иншоотлар барпо этилади.

Давлатимиз раҳбари фармони лойиҳасида ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш ҳамда ушбу йўналишда жами 3,5 миллион янги иш ўринларини яратиш вазифалари белгиланган.

Унга кўра, шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтеринг каби хизматларни кўрсатиш пунктлари замон талаблари асосида  ривожлантирилади.

Республика ҳудудларида савдо ва йўлбўйи хизматларини ривожлантириш орқали 130 та замонавий бозор ва савдо комплекслари, шунингдек, йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 65 та йирик ҳамда 5000 та кичик хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини 3 бараварга қисқартириш ва хизматлар соҳасининг жозибадорлигини ошириш мақсадида соҳадаги тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар тақдим этилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться