Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллаларга иқтисодий эркинлик бериш, маҳалла фондини ташкил этиш каби таклифлар билдирилмоқда

2022-01-12 | Жамият

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. Жумладан, бугун «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда қатор ташкилотлар иштирокида мазкур ҳужжат лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида онлайн иштирок этган Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов Тараққиёт стратегиясининг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталди. Ушбу ҳужжатда инсон қадр-қимматини улуғлаш энг биринчи галдаги устувор вазифа эканлиги, ушбу масала Бош қомусимизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлади. 

Тадбирда Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг ҳар бир йўналиши бўйича маърузалар тингланди. Хусусан, биринчи йўналиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Марупова тўхталар экан, вазирлик тизимида 700 дан ортиқ муҳокамалар бўлганини, жамоатчилик томонидан маҳалла тизимига оид кўплаб ҳаётий таклифлар берилаётганини таъкидлади.

Хусусан, маҳаллаларга иқтисодий эркинлик бериш, алоҳида маҳалла фондини ташкил этиш каби таклифлар тақдим этилаётгани маҳалла институтининг янада фаол ишлашига хизмат қилади. Қолаверса, маҳаллага оид таклифлар инсон қадрини улуғлашда бу институтнинг ўрни ва ролини янада оширишга замин бўлади.

Йиғилишда 7 устувор йўналишнинг ҳар бири батафсил муҳокама қилиниб, таклифлар билдирилди. Тақдим этилган таклифлар умумлаштирилиб, Стратегия лойиҳасини янада такомиллаштиришга йўналтирилиши қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться