Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида IT-танлов ўтказилди

2022-01-11 | Жамият

Самарқанд вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари  ўртасида бўлиб ўтган IT-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг битирувчи сертификатига эга бўлган 7-11 синф ўқувчилари 4 та – Фулл-стаcк, Андроид, Фронт-енд ва маълумотлар таҳлилчиси йўналишларида иштирок этди.
 
Мазкур танлов юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, умутаълим мактабларидаги иқтидорли ёшларни саралаб олиш, келгусида етук дастурчи бўлиб етишишлари учун уларни рағбатлантириш ҳамда янада руҳлантириш мақсадида ташкил этилди. Танловда жами вилоят бўйича 3 мингдан зиёд ёш бевосита иштирок этди.
 
Жорий йилнинг 6-7-январ кунлари мазкур танловнинг шаҳар ва туманлар босқичлари ўтказилиб, унда ҳар бир йўналишда ғолиб бўлган 3 нафардан иқтидорли мактаб ўқувчиси аниқланди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
 
Вилоят босқичида 180 нафар ўқувчи иштирок этиб, ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Вилоят босқичида 1 ўринни қўлга киритган иштирокчилар замонавий ноутбук, 2 ўринни ғолиблари планшет ва 3 ўринни эгалари мобил телефонлар билан тақдирланди. Шу билан бирга, тадбир давомида шаҳар ва туман босқичилари ғолиблари ҳам тақдирланди. Ушбу босқичда 1 ўринни қўлга киритган иштирокчиларга ноутбук, 2 ўринни эгаллаганларга планшет ва 3 ўринни қўлга киритганларга электрон китоблар билан тақдим қилидни.
 
Тақдирлаш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Вазирлик тизимидаги корхона ва ташиколатларининг раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться