Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Япония элчиси билан икки томонлама дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш хусусида фикр алмашди

2022-01-10 | Сиёсат

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бугун Япония элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув ўтказди.

Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилгани таъкидланди. 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг кунчиқар юртга ташрифи икки томонлама алоқалар ривожланишини янги даражага кўтарди.

Томонлар савдо, инвестициялар, иқтисодиёт, сиёсат, таълим, маданият соҳаларида икки томонлама муносабатларни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Япония парламенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни илдам ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.

Икки томонлама муносабатлар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида қурилгани таъкидланди. Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил нишонланади.

Томонлар ушбу шонли сана муносабати билан парламент аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компания ва ваколатхоналари вакиллари иштирокида парламентлараро конференция ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

Учрашувда ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться