Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хориждаги ватандошлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасига қандай таклифлар беришди?

2022-01-10 | Сиёсат

Бугун Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси хориждаги ватандошлар билан муҳокама қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидов Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясинининг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани айни кунлардаregulation.gov.uzjamoatchilik.uz ва2022-2026.strategy.uzэлектрон платформалари орқали кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш давом этмоқда. Фуқароларга ўз таклифларини билдириш имкониятлари ҳам яратилди. 

Мулоқотда хориждаги ватандошлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасига ўз таклифларини билдирди. Жумладан, давлат ва жамият қурилишини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ тизимини, ижтимоий соҳани либераллаштириш, прагматик ташқи сиёсат юритиш таклифлари илгари сурилди.

Масалан, мамлакат иқтисодиётига хусусий капитални инвестициялашнинг замонавий механизмларини жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солинадиган (лицензия, талаблар) хусусий инвестиция фондларини яратиш орқали хуфёна иқтисодиётдан шаффофликка ўтишни рағбатлантириш, яъни кичик ва ўрта тадбиркорликни уларни бошқарув сифати ҳамда даромад келтиришига қараб скоринг баҳолаш таклиф этилди. 

Бундан ташқари, хориж инвесторлари экологик ва ижтимоий масалаларга эътиборли эканини инобатга олиб, хайрия фаолиятлари учун солиқ имтиёзларини, бизнесда корпоратив ижтимоий масъулият тамойилларини жорий этиш Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини, имиджини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. 

Шунингдек, мулоқотда хориждаги ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш жиҳатлари муҳокама қилинди. Хорижда яшовчи ватандошларнинг муаммоларини ўрганиш, тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Жумладан, консуллик хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш, чет элларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш, хорижда ўзбек тилини, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш борасида фикр алмашилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться