Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илмий тадқиқотлар сифатини ошириш грант дастурини янгилаш: экспeртиза жараёнини мустаҳкамлаш

2022-01-08 | Инновация

«Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси молиялаштириш учун юқори сифатли тадқиқот таклифларининг танлаш мақсадида мустақил халқаро экспертларни жалб этади. Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) Молиявий битим ва Лойиҳани амалга ошириш йўриқномаси шартларидан  келиб чиққан  ҳолда мустақил тақризчиларни танлаш ва ишга қабул қилиш (ҳақ эвазига ёки бепул) учун масъулдир.

Шу муносабат билан, Жаҳон банки тартиб-қоидалари асосида Европа илмий фонди – Science Connect (Франция) экспертизадан ўтказиш учун аутсорсинг хизматларини амалга ошириш учун танлаб олинди.

Бир неча музокаралардан сўнг ҳамда Европа илмий фондининг катта тажрибасига асосланиб, фақат юқори сифатли таклифларни танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги таклифларни баҳолаш муддатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Илмий тадқиқотлар сифатини ошириш грант дастури қўлланмасига (REP GPM) зарур ўзгартиришлар киритилди.

Илмий тадқиқотлар сифатини ошириш грант дастури қўлланмасининг ўзгартирилган версияси қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться