Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2022 йилдан Ўзбекистонда қанча дарахт ўсишда давом этаётгани ва қанчаси нобуд бўлаётгани назоратга олинади

2022-01-08 | Жамият

Дарахтларнинг жорий йилда ўсимликларнинг вегетация даврида навбатдаги инвентаризацияси бўлиб ўтади. Шундан кейин қанча дарахт ўсишда давом этаётгани ва қанчаси нобуд бўлгани маълум бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган икки йил давомида Ўзбекистонда ёши 100 ва ундан катта бўлган 4 минг 682 туп дарахт бор эди. Уларнинг кўпчилиги Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўсади ва асосан арчалардан иборат.

Мутахасислар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ёши 100 ва ундан катта бўлган барча дарахтлар давлат муҳофазасига олинган. Дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида асосли хабар берганлар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси иштирокида ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Тегишли низомга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади. Маъмурий жарималар миқдори беш бараварга, ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди.  (Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган бино ва иншоотларни реновация қилиш бундан мустасно).

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга кўра, аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига юборилган, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан аҳолига бепул кўчат тарқатиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига кўчатлар етказиб берилиши, “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” га дарахт экиш мақсадида келган фуқароларни кўчат экиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланиши тегишли тартибга кўра белгилаб қўйилган. Кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни Давлат экология қўмитаси томонидан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиёти жорий этилади.

Манба: ЎзА

Поделиться