Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кимё бўйича дарслик муаллифлари жамоасига 100 млн. сўмлик мукофот берилди

2022-01-08 | Инновация

2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илғор хорижий тажриба асосида таълим муассасалари учун кимё ва биология фанларидан ўқув ва илмий адабиётларни яратиш бўйича миллий танлов ташкил қилинди. Танлов 2021 йилнинг 8 январь куни эълон қилинди ва унинг натижасига кўра ғолиб деб топилган муаллифларни Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100,0 млн. сўмдан бир марталик мукофот пуллари билан тақдирлаш белгиланди.

Танловга 21 та ўқув ва илмий адабиётлар келиб тушди. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг вакилларидан иборат танлов  комиссияси хулосаларига кўра Кимё фани бўйича Танлов комиссияси қарорига асосан С.Бурхонов, Ҳ.Караева, Ж.Қўнишев муаллифлигидаги  “Кимё бошланғич сабоқлари” 7-синф учун дарслиги ғолиб деб топилди. Кимё фани бўйича танлов натижасига кўра ғолиб деб топилган муаллифлар жамоаси  юз миллион сўмлик бир марталик мукофот пули билан тақдирланди.

Биология фани бўйича танлов шартлари тўла бажарилмагани учун танлов ғолиби аниқланмади. Танлов комиссияси танловга келиб тушган адабиётларни такомиллаштиришни тавсия этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться