Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзтрансгаз" АЖ: 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

2022-01-08 | Жамият

"Ўзтрансгаз" АЖ тизимидаги ҳар бир корхонада тартибга кўра туну-кун узлуксиз тарзда иш олиб бориляпти.

Бу меҳнат жараёни мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ва аҳолига табиий газ етказиб беришдек масъулиятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Шу ўринда дастлаб якунига етган йилдаги кўрсаткичларга эътибор қаратсак, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан газ транспорт тизими иншоотларини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича 2021 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Ўзтрансгаз» АЖ тасарруфидаги 13 минг 198 км магистрал газ қувурларнинг 93,7 км нуқсонли қисмлари капитал таъмирланди (режага нисбатан 106%), 143 кмдан ортиқ қувур реконструкция қилинди (режага нисбатан 122 %) ҳамда 140 км (режа 100%) янги газ қувурлари қурилди. 3 минг 800 км участкаси поршень орқали тозаланди ҳамда техник ҳолатини ўрганиш мақсадида 802 км қувурларнинг ички сирти диагностика ишлари бажарилди.

Натижада магистрал газ қувурларнинг ишлар бажарилган участкаларида рухсат этилган ишчи босим кўрсаткичлари, табиий газни ўтказувчанлик қуввати 1,3 баробарга оширилди. Ёки республиканинг шимолий қисмидан жанубий-шарқий қисмига йилига қўшимча 2,1 миллиард куб метр табиий газни ўтказиб бериш имконияти яратилди.

Шунингдек, 126 та газ тақсимлаш станцияси реконструкция қилинди ҳамда мукаммал таъмирланди. Компрессор станциялардаги газ ҳайдаш агрегатларнинг 19 таси (режа – 17 та) мукаммал, 44 таси (режа – 44 та) ўрта, 29 таси (режа – 21 та) жорий таъмирланди. Газни ер остида сақлаш иншоотларига 3 млрд. 59 млн метр куб ёки белгиланган режага нисбатан 106 фоиз табиий газ жамланди.

Республикамиз ҳудудлари, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва коммунал соҳа объектларини 2022 йилнинг бошидан бошлаб барқарор ишлашини тизимли ташкил этиш бўйича 30 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларга асосан 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, 67,4 км магистрал газ қувурлари капитал таъмирланади. 175 километр янги қувур қурилади. “ДКС-Газли” компрессор станциясининг ДКС-4 ва ДКС-5 цехларидаги 10 та газ ҳайдаш агрегатлари мукаммал таъмирланади ҳамда 10 та замонавий двигателлар ўрнатилади.

Компрессор станциялардаги газ ҳайдаш арегатларининг 30 таси мукаммал, 41 таси ўрта, 18 таси жорий таъмирланади. Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан республика истеъмолчиларига кунига 170-180 млн метр куб табиий газ етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, жамият тасарруфидаги 423 та газ тақсимлаш станцияси орқали узатилаётган ҳар бир минг метр куб табиий газ учун белгиланган миқдорларда одорант кимёвий моддаси қўшилиши ҳамда ГТСлар орқали етказиб берилаётган табиий газ босими кўрсаткичлари белгиланган параметрларда бўлиши қатъий назоратга олинган.

Бундан ташқари, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, жамият буйруғига асосан туну кун навбатчилик ташкил этилган. Унга кўра, 244 та махсус техника, 550 тага яқин пайвандлаш аппаратлари ҳамда бошқа зарурий эҳтиёт қисмлар шайлиги таъминланган. Газ транспорти тизими иншоотларини узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан зарурий чоралар кўриб борилади.

Манба: ЎзА

Поделиться