Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“English for Science” лойиҳасининг 2-фасли натижалари
2022-01-07 | Инновация
Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олади.
Барча номзодлар илмий тадқиқот ташкилотлари ва олий таълим муассасаларига юборилган таклиф хатлари асосида танлов жараёнларига жалб қилинди. Танлов жараёнлари 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич онлайн сўровномада 1167 нафар талабгорлардан 636 нафари иккинчи босқичга тавсия этилди. Иккинчи босқич шартларига биноан талабгорлар билан инглиз тилида суҳбат ўтказилди ва натижаларга кўра 240 нафар номзод учинчи, «Илмий тадқиқотлар мавзуси юзасидан инглиз тилида тақдимот» босқичига тавсия этилди ва ушбу босқичдан 200 нафар талабгор “English for Science” дастурига муваффақиятли қабул қилинди.
Қабул қилинган талабгорларнинг 68 нафари ижтимоий йўналишда, 53 нафари, тиббиёт йўналишида IT, 33 нафари физика ва математика йўналишида, 32 нафари биология, геология, агротехнология йўналишида ҳамда 14 нафари кимё йўналишида илмий фаолият олиб бораётган тингловчилардир.
Тингловчиларга 9 ой давомида III босқичдан иборат дастур асосида дарслар ташкиллаштирилган бўлиб, I босқич – “General English” яъни тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамлаб олинди. Бу босқич 1 апрелдан 30 июнга қадар 3 ой давом этиб, бунда иштирокчилар ҳафтасига 2 маротаба 80 минутдан ўқув машғулотларига жалб қилиндилар ва ўзлаштирилган материаллар асосида оралиқ имтиҳонларини топширдилар. Имтиҳон жараёни 2 ҳафта давомида ташкиллаштирилиб иштирокчиларнинг инглиз тилида Writing, Listening, Reading ва Speaking кўникмалари синовдан ўтказилди.
II босқич – “Academic writing” бўлиб, иштирокчилар 2 июлдан 30 октябрга қадар 4 ой давомида ҳафтасига 2 маротаба 80 минутдан маъруза ва амалий ҳамда қўшимча равишда 2 соатдан консультатив амалий машғулотларга жалб қилиндилар. Шунингдек, иштирокчилар илмий мақолалар тайёрлаш бўйича кичик гуруҳларда шуғулландилар. Айтиш жоизки, мақолаларни тайёрлаш ва унга муносиб журналларни танлаб олиш масъулиятли жараён бўлганлиги сабабли, иштирокчилар ушбу босқичда фаол қатнашган ҳолда ижобий натижаларни қўлга кирита бошладилар. Бу жараёнларга 6 нафар педагог-мутахассислар жалб қилиниб, ушбу босқичнинг натижалари бўйича иштирокчилар томонидан жами инглиз тилида 50 дан ортиқ мақола, 39 та тезис нашр қилиниб, 8 нафар иштирокчи хорижий давлатларда илмий-амалий малака ошириш дастурларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
III-босқичда тингловчилар – “Grants and Scholarships” бўйича 1 ноябрдан 20 декабргача 2 ой давомида кўникмаларни мустаҳкамлашди. Унда иштирокчилар ўзларининг илмий ишланмаларини тижоратлаштириш бўйича халқаро грант дастурларига аризалар топшириш билан машғул бўлиб, бу йўналишда турли соҳа вакиллари кичик гуруҳларга ажратилган ҳолда ҳар бир машғулот учун камида 2 тадан халқаро грант дастурларини излаб топиш ва унга керакли бўладиган ҳужжатларни тайёрлаш бўйича амалий машғулотларга жалб қилиндилар. Бу босқич якунлари бўйича тиббиёт, иқтисодиёт ва ижтимоий гуманитар соҳа, муҳандислик йўналишларида фаол бўлиб, бир нечта грант дастурларига аризалар топширилди.
Тингловчилар учун мунтазам равишда, халқаро тажрибага эга мутахассислар ҳамкорлигида амалий машғулот ва маърузалар ташкил этилди. Жумладан, юқори импакт факторга эга халқаро журналларга илмий мақолаларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича халқаро даражадаги иқтисодчи олим PhD. Рауф Салаходжаев билан онлайн тренинг ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчилар учун ҳар ойда 20 маротаба “Springer Nature" вакиллари Ирина Александрова ва Виктор Куций томонидан мақолаларни ёзиш ва «йиртқич» журналлар тўғрисида маълумотлар билан улашди. Илмий базалар билан ишлаш йўналишида “Clarivate Analytics” компанияси халқаро эксперти Лазиза Мукашева, i-Edu Group раҳбари Улуғбек Мирзалимов, Proofreading йўналишда АҚШнинг Огаё Давлат университети мутахассислари Carter Hall ва Holly Hall, ҳамда грант лойиҳаларга топшириш бўйича Erasmus+ Миллий офиси вакили Қудратхон Баҳодиров каби экспертлар билан ҳам амалий машғулот ва семинарлар ташкил этилди.
Ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар English for Science 2021 лойиҳасининг йил якунлари бўйича академик инглиз тилидан ўз билим ва кўникмаларини оширишга муваффақ бўлган 200 нафар иштирокчилар томонидан шу пайтга қадар халқаро журналларда 229 та мақола чоп этилди, халқаро конференцияларга 183 та тезислар ёзилди, халқаро грантларга 100 та ариза топширилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг якуний натижаларини сарҳисоб қилиш учун иштирокчиларга шартномага мувофиқ 2022 йилнинг 31 март санасига қадар имконият тақдим этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фаннинг турли соҳаларида 17 000 дан ортиқ тадқиқотчи-олимлар борлигини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳани янада кенгайтириш имкониятлари мавжуд. Ушбу лойиҳа “Scopus” ва "Wеb of Science" халқаро илмий маълумотлар базаларида индексланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолаларда Ўзбекистоннинг улуши сезиларли даражада ижобий томонга ўзгариб, 2030 йилгача бўлган даврда илм-фанни ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга хизмат қилади.
Жорий йилда ҳам мазкур дастур ўз ишини давом этади. Эндиликда “English for Science” лойиҳасини нафақат пойтахтда, балки вилоятларда пилот дастури кўринишида ўқитувчилар малакасини ошириш режалаштирилган. Шунингдек, дастурни масофавий ўқитиш тизими орқали ташкил этиш мақсадида электрон платформа ҳам йўлга қўйилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги