Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа сифати энди Ромитанда

2022-01-07 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йилда 850 млн. сўмга молиялаштирилган тескари осмос технологияси асосида сув фильтрларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. «Турон Комплект» МЧЖ Ромитан Инновацион ҳудудида импорт ўрнини босувчи сув фильтрлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Хитой, Туркия ва Европа давлатларида ишлаб чиқарилган технологиялардан сифати билан рақобат қила оладиган технология, нархи арзонлиги билан ажралиб туради.

Корхона томонидан техник хизмат кўрсатиш ҳам ташкил қилинган бўлиб, республикамизнинг йирик саноат корхоналарига сув фильтрлари ўрнатиш билан биргаликда, уларга техник хизмат ҳам кўрсатилади. Ҳозирда тескари осмос тизимлари сув тозалаш ускуналари бозорида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Тескари осмос тизимлари маиший хўжалик ва ичимлик сувларни тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек ер ости, шўр сувларни тозалаб, 90-99% гача зарарли минераллар, оғир металлар, вирус ва бактериялардан тозалайди. 

Тескари осмос системалар қўлланиладиган асосий соҳалар бу - озиқ-овқат, қишлоқ хўжаликлари, кимё, гальваника, микроэлектроника, фармакология саноатлари технологик жараёнлари учун сув тайёрлаш(тузсизлантириш) соҳаларидир. «Турон Комплект» корхонасида ТК церийали, ишлаб чиқариш қуввати 250 л/соат, унумдорлиги 30 тонна/соат бўлган тизимлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Фильтрловчи элементлар сифатида VONTRON, СSM, TORAY, DAW каби дунёнинг етакчи компаниялари мембраналаридан, дастлабки фильтрлаш учун 5 мкм.ли ва 1 мкм.ли механик фильтрдан фойдаланамиз. Шу билан бирга ҳар бир мижознинг манба суви текширувлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир неча босқичли бирламчи тозалаш тизимлари ҳам ўрнатилади.

Корхонамиз томонидан ҳар бир мижоз буютмасига индивидуал ёндашилади, ҳамда манба сувининг механик ва киёвий анализ натижаларидан келиб чиққан ҳолда оптимал конструкциядаги фильтрлар таклиф этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться